Линклар

Киевда Украина бош вазири Виктор Януковичнинг етти мингга яқин тарафдори президент Виктор Юшченконинг парламентни тарқатиб, муддатдан олдин сайлов ўтказиш қарорига норозилик билдириб намойиш ўтказди.


“В.Юшченко қарорини бекор қилмагунча, биз шу ерда қоламиз. У ноқонуний фармонини бекор қилсин. Биз парламент ҳокимиятдан кетгани йўқ, деб ҳисоблаймиз”, - деди Киевдаги намойиш қатнашчиларидан бири.
В.Янукович президент фармонини рад этиб, парламент аъзоларини Олий суд қарори чиққунга қадар фаолиятни давом эттиришга чақирди. 6 апрель куни В.Юшенко билан телефон орқали мулоқотда бўлган Россия президенти Владимир Путин юзага келган бўҳрон хусусида ташвиш билдирган ва муаммони Конституциявий судда ҳал этишга чақирганди.
XS
SM
MD
LG