Линклар

Эроннинг Лондондаги элчиси Расул Муваҳиддиан Аттор британиялик 15 ҳарбий озод этилгани учун Буюк Британия яхши ният билан жавоб қайтарса, мақсадга мувофиқ бўлишини айтди.


У “Financial Times” мухбири билан суҳбатда Буюк Британия Ироқда АҚШ аскарлари томонидан қўлга олинган эронлик беш фуқарони озод қилишда ва Эроннинг ядровий дастури борасида халқаро ҳамжамият хавотири ўринсиз эканини тушунтиришда ёрдам берса, Эрон ундан миннатдор бўлишини билдирди. 6 апрель куни ўтказилган матбуот анжуманида озодликка чиққан британиялик ҳарбийлар эронликлар уларнинг кўзларини боғлаб қўйгани, қўлларига кишан солгани ва узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш билан таҳдид қилганини айтган эди. Шунингдек, қўлга олиш пайтида улар Эрон сув ҳудудида бўлмаганини таъкидлаганди.
XS
SM
MD
LG