Линклар

logo-print

Дунёдаги миллионлаб насроний Пасха байрамини нишонламоқда.


6 апрель куни Римда католиклар черкови раҳбари Бенедикт XVI бошчилигида ўтказилган маросимда минглаб насроний қатнашди. Рим Папаси якшанба куни умумий ибодат ўтказади. Москвада Рус православ черкови раҳбари патриарх Алексей II католик черкови етакчиси Рим Папасига табрик йўллади. Алексей II ва Бенедикт XVI 1054 йилда ажралиб кетган икки черков ўртасидаги муносабатларни яхшилаш учун саъй-ҳаракат қилмоқда. Ватикан расмийларининг билдиришича, Бенедикт XVI икки ҳафта олдин қўлга олинган британиялик 15 ҳарбий қўйиб юборилгани муносабати билан Эрон олий диний раҳбари оятулло Али Ҳуманаийга мактуб йўллаган. Унда нималар битилганини ошкор этмаган Ватикан расмийлари Рим Папаси бу воқеага инсоний нуқтаи назардан аралашганини айтди.
XS
SM
MD
LG