Линклар

“Толибон” жангарилари италиялик журналистга таржимонлик қилган Ажмал Нақшбандийни қатл этди.


Ўзини “Толибон” ҳаракати дала қўмондони мулла Дадуллоҳнинг матбуот котиби сифатида танитган Шаҳобиддин Аттол таржимон Афғонистон ҳукумати толиблар талабини бажармагандан сўнг қатл этилганини айтди. Италиялик журналист Дэниел Мастрогиакомо ўтган ойда ўз ҳайдовчиси ва таржимони билан бирга ўғирлаб кетилган эди. Бир неча толибнинг озод этилиши эвазига журналист қўйиб юборилганди. Аммо толиблар аввал унинг ҳайдовчисини қатл этганди. 6 апрель куни Афғонистон президенти Ҳомид Карзай бундан буён толиблар билан гаровга олинганларни озод этиш бўйича ҳеч қандай келишувлар қилинмаслигини айтди.
XS
SM
MD
LG