Линклар

logo-print

АҚШ Ироқ пойтахти Бағдодни ишғол этганининг 4 йиллиги муносабати билан Ироқ Мудофаа вазирлиги душанба куни пойтахтда машиналар ва мотоцикллар ҳаракатига 24 соатлик тақиқ жорий этиши эълон қилинди.


Бундай чоралар пойтахтда машина портлатиши олдини олиш мақсадида кўрилмоқда. Шунингдек, Бағдодда ва мамлакат бўйлаб рўй берган бир неча портлашлар оқибатида камида 23 киши ҳалок бўлди, яна 18 кишининг жасади топилди. Ироқ жанубидаги Басра шаҳрида Буюк Британия ҳарбийлари Шат ал-Араб ҳарбий базасини Ироқ армиясига топширди. Эрон эса Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликийнинг ўз ҳаво ҳудуди орқали Японияга учиб ўтишига ижозат бермади. Эрон Ташқи ишлар вазирлиги техник сабабларга кўра шундай қилинганини билдирди.
XS
SM
MD
LG