Линклар

Украина президенти Виктор Юшченко мамлакатда сиёсий бўҳронни кучайтирган парламентни тарқатиб юбориш тўғрисидаги қарорига содиқ қолажагини билдирди.


7 апрель куни Пасха байрами арафасида мамлакат телеканаллари орқали намойиш этилган мурожаатида президент бу фармони парламентнинг кўпчилик аъзолари конституцияни ағдаришни режалаштиргани билан боғлиқлигини айтди.
“Менинг қарорим қонун ва конституцияга мос. Бу қарордан чекинмайман. Украина президентининг қарори сабабли ҳеч қандай оммавий норозиликлар ва кескин вазият юзага келмаслигига кафолат бераман. Янги сайлов эркин ва адолатли бўлади”, – деди В.Юшченко.
Айни пайтда В.Юшченко мухолифлари парламент биноси ташқарисида ўрнатган чодирларда бир неча талаба қолмоқда. Ҳокимиятдаги коалиция раҳбари, бош вазир Виктор Янукович президент фармони конституцияга зидлигини айтмоқда. Шанба куни кечқурун телевидение орқали мурожаатида В.Янукович Украинадаги жорий сиёсий бўҳрон демократия ва қонун устиворлиги асосида ҳал этилишига ишонч билдирди.
XS
SM
MD
LG