Линклар

Украина парламенти халқаро ҳамжамиятни юзага чиққан сиёсий бўҳронни ҳал этиш мақсадида мамлакатга кузатувчи ва воситачилар юборишга чақирди.


Парламент қабул қилган резолюцияда “Украинага хавфсизлик кафолати берган” ЕИ давлатлари раҳбарлари, ҳукумат ва парламентларидан Киевга ўз вакилларини юбориш сўралган. 2 апрель куни мамлакат президенти парламенти тарқатиб юбориш тўғрисида фармон қабул қилганди. Бироқ парламентдаги кўпчилик, шунингдек, бош вазир Виктор Янукович бу фармонни рад этиб, бу борада Конституциявий суд қарори чиққунга қадар вазиятни чигаллаштирмасликка чақирмоқда.
XS
SM
MD
LG