Линклар

Ўзини “Толибон” ҳаракати дала қўмондони мулла Дадуллоҳнинг матбуот котиби сифатида танитган Шаҳобиддин Аттол агар ҳукумат толибларнинг ҳибсда ушлаб турилган икки дала қўмондонини озод этмаса, жангарилар тўрт тиббиёт ходими ва уларнинг ҳайдовчисини қатл этишини билдирди.


Бироз аввал “Толибон” ҳаракати ўтган ойда италиялик журналист билан бирга ҳибсга олинган таржимон қатл этилгани тўғрисида маълум қилганди. Шунингдек, якшанба куни Афғонистон жанубида бомба портлаши оқибатида Канаданинг олти ҳарбийси нобуд бўлди. Канаданинг Афғонистондаги ҳарбийлари вакили генерал Майк Цесфорд йўқотишларга қарамай, Канада бу мамлакатдаги миссиясига содиқ қолишини маълум қилди. Сўнгги хабарларга кўра, Афғонистонда рўй берган отишмалар давомида НАТОнинг яна бир ҳарбийси ўлган.
XS
SM
MD
LG