Линклар

logo-print

АҚШ ҳарбийлари Ироқ пойтахти Бағдодни ишғол этганининг 4 йиллиги муносабати билан ироқлик шиалар етакчиси Муқтадо ас-Садрнинг минглаб тарафдорлари норозилик намойиши ўтказди.


Хабарларга кўра, Ироқ давлат байроғи ва Америкага қарши руҳдаги плакатларни кўтарган намойишчилар Куфадан шиалар учун муққадас бўлган Нажаф шаҳригача юриш қилган. Шунингдек, Муқтадо ас-Садр ўз жангариларини мамлакатдаги хорижий кучларни сиқиб чиқаришга қаратилган уринишларини янада кучайтиришга чақиргани айтилмоқда. Бағдодда эса хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Пойтахтда машина ва мотоцикллар ҳаракатига жорий этилган 24 соатлик тақиқ ўз кучида қолмоқда.
XS
SM
MD
LG