Линклар

Қирғизистон ҳукуматининг бош вазир Олмос Отамбоев бошчилигидаги янги таркиби илк ялпи мажлисини ўтказди.


Айни пайтда Иссиқкўл, Чуй, Талас ва Норин вилоятларида мухолифат тарафдорларининг норозилик намойишлари ҳам бошланди. “Қирғизистоннинг муносиб келажаги учун” бирлашган фронти мухолифатнинг энг йирик намойиши 11 апрель куни пойтахт Бишкекда бўлиб ўтишини маълум қилди. Мухолифатчилар президент Қурманбек Бақиев истеъфоси ва конституциявий ислоҳотлар ўтказиш каби талабларни илгари сурмоқда. Ҳозир Бишкекда парламент биноси олдида юзга яқин мухолифатчи очлик акциясини давом эттирмоқда.
XS
SM
MD
LG