Линклар

Жаҳон ҳамжамиятининг уринишларига қарамай, Эрон уранни бойитиш ишларини тўхтатмаслигини маълум қилди.


Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Мутаққий жаҳон ҳамжамияти Эроннинг ядровий дастурини “янги воқелик” сифатида тан олиши даркорлигини таъкидлади.
“Фикримизча, бошқа томонлар янги воқеликни англаган ҳолда ҳаракат қилмоғи лозим. Агар уларда ядровий бўҳронни ҳал этиш борасида янги таклифлар бўлса, биз аввал ҳам буни айтганмиз, ҳеч қандай шартларсиз кенг қамровли музокаралар олиб боришга тайёрмиз”, - деди М.Мутаққий.
Куни-кеча Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот ҳозир Эрон саноат кўламида ядровий ёнилғи ишлаб чиқаришга қодир экани ва жаҳон давлатлари Эронни бу ядровий амбициясидан қайтара олмаслигини билдирган эди. Шунингдек, Эрон атом энергияси ташкилоти раҳбари Ғулом Ризо Оғазода Теҳрон яқин келажакда мамлакат марказидаги корхоналарнинг бирида 50 мингта центрифугани тўйинтириш ишларини режалаштираётганини маълум қилди. У 30 мингта центрифуга Натанздаги ядровий иншоотга ўрнатиб бўлинганини айтди. Айни пайтда АҚШ ва ЕИ Эронни яна бир бор ўз ядровий дастуридан воз кечишга чақирди.
XS
SM
MD
LG