Линклар

Ироқ президенти Жалол Талабоний Ироқ Курдистони ва расмий Анқара ўртасида юзага чиққан кескинлик учун кечирим сўради.


Туркия бош вазири идорасининг билдиришича, Ж.Талабоний Ироқнинг курдлар яшайдиган минтақаси ҳукумати раҳбари Маъсуд Барзанийнинг яқинда қилган баёноти борасида афсус билдирган. М.Барзаний агар Анқара Ироқ курдларининг ички ишига аралашса, улар бунга жавобан Туркиянинг, асосан, курдлар истиқомат қилувчи ҳудудларида муаммо яратиши ҳақида огоҳлантирганди. Анқара расмийлари М.Барзанийга Туркияга таҳдид қилмасликни ва бундай ҳаракатлар қимматга тушишини билдирганди. Айни пайтда Туркия жануби-шарқида Туркия ҳукумати кучлари ва курд исёнчилари ўртасида тўқнашувлар рўй бергани айтилмоқда. Туркия расмийлари Тунцели шаҳри яқинида рўй берган отишма чоғида туркиялик тўрт ҳарбий ва курдларнинг олти жангариси ўлдирилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG