Линклар

Бағдод университети яқинида машинага ўрнатилган бомба портлаши оқибатида беш киши нобуд бўлди, ўнга яқин одам тан жароҳати олди.


Яна бир ҳужумда эса бир киши ҳаётдан кўз юмди, 15 фуқаро яраланди. Бағдодга яқин Муқтадия шаҳрида худкуш аёл томонидан амалга оширилган ҳужум натижасида 14 киши ҳалок бўлди, тахминан 20 киши жароҳатланди. Хабарларга кўра, ҳужум шаҳарнинг полиция бошқармаси олдида 200га яқин полиция ходими тўпланиб турган пайтда амалга оширилган. АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондонлиги эса мамлакат бўйлаб рўй берган отишма ва бомба портлаши оқибатида америкалик тўрт ҳарбий ўлганини маълум қилди. “Рейтер” ахборот агентлиги ҳисоб-китобига кўра, АҚШ 2003 йилда Ироққа бостириб киргандан буён 3280 ҳарбийсини йўқотган.
XS
SM
MD
LG