Линклар

Қирғизистон бош вазири Олмос Отамбоев президент Қурманбек Бақиев конституциянинг янги лойиҳасини парламентга тақдим этганини маълум қилди.


Бу лойиҳа бош вазир бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган эди. О.Отамбоевнинг айтишича, агар янги лойиҳа қабул қилинса, мамлакатдаги бошқарув ҳокимиятнинг барча тармоқлари ўртасида тенг тақсимланиши таъминланади. Лойиҳа чоршанба куни парламентда муҳокама этилиши кутилмоқда. Бироқ қирғиз мухолифати ҳануз давлат раҳбари истеъфосини талаб қилмоқда. Бироз аввал президент Қ.Бақиев мухолифат вакилларини мамлакатда давлат тўнтаришини амалга оширишга уринаётганликда айблади. Қирғизистон раҳбари Бишкекда 11 апрель куни норозилик намойиши ўтказишга рухсат берди, бироқ намойишлар давомида кузатилган ҳар қандай қонунбузарлик ички ишлар ходимлари томонидан бартараф этилиши ва қонунбузарлар қаттиқ жазоланиши тўғрисида огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG