Линклар

logo-print

Украина пойтахти Киевда президент Виктор Юшченко ва бош вазир Виктор Янукович тарафдорларининг норозилик намойишлари бўлиб ўтди.


В.Юшченко парламентни тарқатиб юбориш ва муддатидан аввал сайлов ўтказиш тўғрисидаги 2 апрель кунги фармонини бекор қилмаслигини, бироқ фармон асосида 27 майга белгиланган сайлов муддатини бироз кечиктириши мумкинлигини маълум қилди. В.Янукович президентни ўз қарорини бекор қилишга чақирмоқда. Бироқ у ва тарафдорлари агар мамлакатда муддатдан аввал президент сайлови ҳам ўтказилса, президентнинг парламент сайловини ўтказиш қарорини қўллаб-қувватлашини билдирди. Украина Конституциявий суди президентнинг 2 апрель кунги қарори қонунийлигини муҳокама этишни 17 апрелга қолдирди. Россиялик 20га яқин депутат Украина расмийлари ва парламент аъзолари билан учрашиш мақсадида Киевга келди. Шунингдек, Европа парламенти вице-президенти Марек Сиветц ҳам Украинадаги сиёсий бўҳронни ҳал этиш йўлларини муҳокама қилиш учун Киевга ташриф буюрди.
XS
SM
MD
LG