Линклар

logo-print

Оқ уй маъмурияти Ироқда жорий йил бошида ҳибсга олинган эронликларни озод этиш ниятида эмаслигини маълум қилди.


Эронлик беш киши Ироқ шимолида АҚШ ҳарбийлари томонидан январь ойида ҳибсга олинган эди. АҚШ ҳарбийлари уларни Ироқдаги исёнчи гуруҳларни қўллаб-қувватлашда айблаб келмоқда. Расмий Теҳрон ўз фуқаролари озод этилмаса, Ироқ хавфсизлиги масаласига бағишлаб май ойида ўтказилиши кутилаётган анжуманда иштирок этмаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG