Линклар

АҚШ қўшинлари қўмондонлиги Эрон хавфсизлик кучларини Ироқда нафақат шиа жангарилари, балки сунний исёнчиларини ҳам қўллаб-қувватлаётганликда айблади.


АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондонлиги вакили генерал-майор Уильям Колдвелнинг билдиришича, АҚШ ҳукуматида Эрон хавфсизлик кучларининг Ироқдаги сунний жангариларни қўллаб-қувватлагани ва ҳарбий машғулотлар ўтказиб келаётганини исботловчи далиллар бор. АҚШ ҳарбийлари Бағдодда топилган портловчи моддаларни оммага намойиш этди. Ҳарбийлар бу портловчи моддалар Эронда ишлаб чиқарилганини таъкидламоқда. Бироқ Эрон бу каби иддаоларни рад этиб келяпти.
XS
SM
MD
LG