Линклар

Италияга қарашли “Emergency” инсонпарварлик ташкилотининг қирққа яқин ходими Афғонистонни тарк этди.


Хабарларга кўра, “Emergency” ўтган ойда Афғонистонда ўғирлаб кетилган италиялик журналистнинг озод этилишида воситачилик қилган. Ташкилот ўз ходимлари хавфсизлигини ўйлаб мамлакатни тарк этган. Ташкилотнинг бу қароридан уч кун илгари италиялик журналист билан бирга ўғирлаб кетилган афғонистонлик журналист толиблар томонидан қатл этилганди.
XS
SM
MD
LG