Линклар

Жазоир пойтахтида амалга оширилган иккита қўпорувчилик амалиёти оқибатида 23 киши нобуд бўлди, 160га яқин фуқаро жароҳатланди.


Хабарларга кўра, биринчи портлаш бош вазир қароргоҳи ёнида рўй берган. Машинага ўрнатилган бомба портлашидан камида тўққиз киши ўлган. Ҳужумдан бош вазир Абдулазиз Билҳадимга зарар етмаган. Пойтахт шарқидаги полиция участкаси яқинида содир этилган иккинчи ҳужум туфайли саккиз киши ҳалок бўлган. “Ал-Жазира” телеканали бу қўпорувчик учун жавобгарликни “Ал-Қоида”га алоқадор салафийлар гуруҳи ўз зиммасига олганини маълум қилди. Бу гуруҳ илгари ҳам Жазоир хавфсизлик ходимлари ва хорижликларга қарши ҳужумларни амалга оширган.
XS
SM
MD
LG