Линклар

logo-print

Қирғизистон бош вазири Олмос Отамбоев парламент биноси олдида тўпланган намойишчилар олдига чиқиб, парламент конституциянинг янги лойиҳасини муҳокама этаётгани ва агар бу лойиҳа депутатлар томонидан маъқулланса, истеъфога кетиш ваъдасини яна бир такрорлади.


Бишкекнинг Олатов майдонига тўпланган 10 мингга яқин намойишчи мамлакат президенти Қурманбек Бақиевнинг истеъфосини ва конституциявий ислоҳотлар ўтказилишини талаб қилмоқда. Намойиш ташкилотчиларининг айтишича, Қ.Бақиев президентликка даъвогарлик даврида конституциявий ислоҳотлар ўтказиш ва ҳукуматдаги порахўрликни йўқотиш каби берган ваъдалари устидан чиқмаган.
XS
SM
MD
LG