Линклар

logo-print

Ўзбекистон мустақил журналист Умида Ниёзовага расмий айблов эълон қилингандан сўнг “Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти Европа Иттифоқини Тошкентга нисбатан қаттиққўл сиёсат юритишга чақирди.


Шу пайтгача У.Ниёзовага чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ва контрабанда айблари қўйилаётган эди. Бироқ журналистнинг яқинлари бу айблар ёнига жамият барқарорлигига таҳдид солувчи материаллар тарқатиш айби ҳам қўйилганини билдирди. “Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти баёнотида айтилишича, Ўзбекистон расмийлари қарори Ислом Каримов инсон ҳуқуқларидан ҳазар қилишини тасдиқловчи “юзга урилган тарсаки”дир.
XS
SM
MD
LG