Линклар

Шимолий Корея Йонбондаги ядро реакторини аввал келишилган муддат – 14 апрель куни тўхтата олмайди, бироқ бу ишни яқин бир ой ичида амалга оширади.


Реакторни тўхтатишга шу пайтгача Шимолий Кореянинг Макао банкидаги 25 миллион доллар ақчасининг АҚШ ташаббуси билан музлатиб қўйилгани тўсқинлик қилаётган эди. АҚШ Давлат департаментининг хабарига қараганда, Макао раҳбарияти Пхеньяннинг музлатиб қўйилган пулдан фойдаланишига рухсат берган. Нью-Мексико штати губернатори, АҚШ президентлигига номзод Билл Ричардсон Шимолий Кореяга қилган 4 кунлик сафари давомида 11 апрель куни бундай деди:
“Шимолий Корея, пул ўтказиш билан боғлиқ банк муаммолари ҳал бўлгач, олға силжишга ваъда берган. Пхеньян Йонбондаги реакторни тўхтатиш графигини ишлаб чиқиш учун Халқаро атом энергияси агентлиги нозирларини таклиф қилмоқчи”.
Шимолий Корея ўзининг ядровий дастури бўйича олиб бораётган ишларини, февраль ойида Пекинда ўтказилган кўп томонлама музокаралар чоғида, халқаро иқтисодий ёрдам ва хавфсизлик кафолатлари эвазига тўхтатишга рози бўлган эди.
XS
SM
MD
LG