Линклар

Боснияда 300дан зиёд киши фуқароликдан маҳрум қилинди.


Асосан таги шимолий африкалик, туркиялик, суданлик ва россиялик бўлган уларнинг кўпчилиги 1990- йиллардаги Босния урушидан кейиноқ фуқароликка расман қабул қилинган эди. Уларнинг аксарияти Босния урушига кўнгилли бўлиб келган эди. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари фуқароликдан маҳрум қилинган исломчи гуруҳлар вакиллари бўлган, деган тахминни илгари сурмоқда. Расмийлар бундай тахминларни шарҳламаяпти. Босния терроризмга алоқаси бор шахсларга фуқаролик берди, деган танқидлар 2001 йилнинг 11 сентябрида АҚШда амалга оширилган террористик ҳуружлардан кейин пайдо бўлган эди. Бу танқидларга жавобан Боснияда махсус комиссия тузилган ва унинг қарорига биноан юзлаб кишилар фуқароликдан маҳрум қилинди.
XS
SM
MD
LG