Линклар

logo-print

“Ироқда тинч аҳоли чекаётган вазиятлар чидаб бўлмас даражададир”, - дейилади халқаро "Қизил Хоч" ташкилоти тарқатган баёнотда.


Ташкилотнинг юқори лавозимли вакили Пьерр Крохенбюль Ироқдаги вазият тўғрисидаги ҳисоботни жамоатчилик ҳукмига тақдим этди. Ҳужжат оддий ироқликлар орасида ўтказилган сўров натижаларига асосланган. "Ҳимоясиз қолган тинч аҳоли" деб номланган ҳисоботда шунчаки бозорга бориб-келиш ҳам ироқлик учун ҳаёт-мамот масаласига айланган, дейилади.
“Менимча, яраланганлар ва ўлдирилганлар тўғрисидаги хабарларни, мина ўрнатилган машина портлатилиб 50 кишининг ўлгани, динлараро тўқнашувда 100 кишининг ўлгани, турли қуролли гуруҳлар ва коалиция кучлари билан бўлган жангларда ўнлаб кишиларнинг ўлгани тўғрисидаги адоғи кўринмайдиган статистикани билиб яшаш чидаб бўлмас даражадаги азиятдир”, - деди Пьерр Крохенбюль.
Халқаро "Қизил Хоч" ташкилоти оддий ироқликларни ҳимоялаш учун барча чораларни кўришга чақиради.
XS
SM
MD
LG