Линклар

Украина президенти Виктор Юшченконинг фикрича, мамлакатни сиёсий сиёсий бўҳрондан олиб чиқишнинг ягона йўли янги сайловлар ўтказишдир.


“Аввалига парламент, кейин эса бутун жамиятни қамраб олган чуқур бўҳрондан чиқишнинг ягона демократик йўли - янги сайловлар эканлиги мазкур масаланинг ҳал қилувчи омилидир”, - деди В. Юшченко Озодлик радиосига берган интервьюсида.
Кеча Киевнинг Мустақиллик майдонида бош вазир Виктор Янукович раҳбарлигидаги етакчи коалициянинг 30 минг нафарга яқин тарафдорлари митинг ўтказди. Айни пайтда президент Юшченконинг парламентни тарқатиш тўғрисидага фармонини қўллаб-қувватловчилар ҳам ўзларининг муддатсиз митингини бошлаб юборди. "Бизнинг Украина" партияси лидери Вячеслав Кириленконинг сўзларига қараганда, бошланган митинглар парламентдаги етакчи коалиция президентнинг фармонини бажаришга киришмагунча давом этаверади.
“Президент Юшченконинг фармонини конституцияга биноан бажариш ўрнига ҳукумат ва собиқ етакчи коалиция халқни бўйсунмасликка чақириб фармонни саботаж қилмоқда ва миллий бирлик шиорлари остида аслида мамлакатни иккига бўлиб юборди”, - деди "Бизнинг Украина" партияси лидери Вячеслав Кириленко.
XS
SM
MD
LG