Линклар

logo-print

Бугун Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида мухолифатнинг чоршанба куни бошланган муддатсиз митинги давом этади.


Норозилик акцияси иштирокчилари президент Бакиевнинг истеъфосини ва конституцияни ислоҳ қилишни талаб қилмоқда. Озодлик мухбирларининг хабар қилишича, "Қирғизистоннинг муносиб келажаги учун" бирлашган фронти ва "Ислоҳотлар учун" ҳаракати уюштирган муддатсиз митингнинг биринчи кунида 7 минг нафар атрофида одам қатнашди. Митинг ўтказилаётган марказий майдонга бир неча ўтов ва ҳарбий чодирлар тикилган. Норозиларнинг бир қисми ортда қолган тунни ўша ўтов ва чодирларда ўтказди. Марказий майдонни милиция ходимлари қуршаб олган. Митинг бошланиши арафасида президент Бакиев мухолифатни музокаралар ўтказишни истамаётганликда ва бийликни тортиб олишга уринаётганликда айблади. Кечаги баёнотларга қараганда, мухолифат митинги бугун давом этади.
XS
SM
MD
LG