Линклар

Украина президенти Виктор Юшченко ва бош вазир Виктор Янукович ўзаро муросага ишора қилгандан сўнг мамлакатда юзага чиққан сиёсий бўҳронга ечим топиш эҳтимоли пайдо бўлди.


В.Янукович президентнинг муддатидан аввал сайлов ўтказиш талабига биноан сайловда иштирок этиши мумкинлигини маълум қилди. Шу пайтгача у муддатидан аввал парламент сайлови ўтказилишига муддатдан олдин президент сайлови ҳам белгилансагина розилик беришини айтаётган эди. Бош вазир тарафдорлари Украина Конституциявий судидан президентнинг 2 апрель кунги фармони қонунга қанчалик мослигини кўриб чиқишни сўраган. Киевдаги матбуот анжуманида нутқ сўзлаган В.Юшченко Конституциявий суд хулосасига риоя қилишини, лекин сайлов тўғрисидаги фармонини бекор қилмаслигини яна бир бор эслатди, лекин 27 майга белгиланган сайлов муддатини бироз кечиктириши мумкинлигини билдирди.


* * * * * * * * * *



XS
SM
MD
LG