Линклар

“Би-Би-Си” раҳбари Марк Томпсон Фаластин президенти Маҳмуд Аббос корпорациянинг бир ой аввал ўғирлаб кетилган мухбири тирик эканини айтганини маълум қилди.


11 апрель куни Рамаллоҳда Фаластин президенти билан учрашган Марк Томпсон Фаластиндаги гуруҳларни ўз ходими Алан Жонстонни озод этишга яна бир бор чақирди. Алан Жонстон 12 март куни Ғазода номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган эди.
“Алан Ғазода шу пайтгача ўғирлаб кетилган бошқа ғарбликлардан кўра узоқроқ тутқунликда қоляпди. Вақт ўтган сари биз, унинг ҳамкасблари ва дўстлари, Аланнинг тутқунликда қолаётгани унга жисмонан ва руҳан зиён етказаётганидан жуда хавотирдамиз”, - деди Марк Томпсон.
XS
SM
MD
LG