Линклар

logo-print

Покистон шимоли-ғарбида бир ҳафтадан буён давом этаётган этник зўравонликлар оқибатида қирқдан ортиқ киши нобуд бўлди.


Хуррам вилоятининг Парачинор шаҳридаги диний маросимда юзага чиққан тортишув сунний ва шиалар ўртасидаги тўқнашувларга айланиб кетди. Айни пайтда Покистон хавфсизлик кучларининг Афғонистонга яқин чегара ҳудудларда “Ал-Қоида” ва хорижий жангариларга қарши кенг қамровли амалиётлар ўтказаётгани хабар қилинмоқда. Покистон президенти Парвез Мушарраф мамлакат шимоли-ғарбида маҳаллий қабила вакиллари ҳукумат кучлари ёрдамида 300га яқин хорижий жангарини йўқ қилишга муваффақ бўлганини билдирди. Покистон армияси генералларидан бири маҳаллий қабила вакиллари Вана водийсини ўзбек жангариларидан тозалаб бўлганини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG