Линклар

Туркманистон ҳукумати мухолифатнинг таниқли етакчиси Авди Қулиевни ўз ватанида дафн этишга рухсат бермади.


Авди Қулиев жорий ҳафта бошида Норвегияда 71 ёшида вафот этган эди. Унинг рафиқаси Татьяна Қулиеванинг “Озодлик” радиосига айтишича, марҳумнинг дафн маросими кейинги ҳафтада Норвегия пойтахти Ослода бўлиб ўтади. А.Қулиев мустақил Туркманистоннинг биринчи ташқи ишлар вазири бўлган. Сўнг у мамлакатнинг муҳожиратдаги мухолифатига асос солган ва яқингача “Бирлашган туркман мухолифати” ҳаракатига раҳбарлик қилган.
XS
SM
MD
LG