Линклар

Бағдоддаги кўприклардан бирида худкуш юк машинасини портлатиб юборгани оқибатида 10 киши нобуд бўлди.


Полициянинг билдиришича, қўпорувчилик ҳаракати оқибатида пойтахтдаги Сарафия кўприги қулаб, унда ҳаракатланаётган бир неча машина дарёга ғарқ бўлган. Айни пайтда қутқарувчилар гуруҳи воқеа жойида қидирув ишлари олиб бормоқда. Ироқ расмийларининг айтишича, портловчи модда юкланган машина кўприк ўртасига келиб тўхтагандан сўнг портлаш рўй берган. Бағдод ўртасидан оқиб ўтувчи Тигр дарёсида қурилган Сарафия кўприги Бағдоднинг асосий қисмини пойтахт шимоли қисми билан боғлаб турувчи муҳим стратегик иншоот ҳисоблади.
XS
SM
MD
LG