Линклар

Бағдоддаги парламент биносида амалга оширилган портлаш оқибатида камида саккиз киши, жумладан, икки депутат нобуд бўлди.


Ҳалок бўлган депутатлардан бири суннийларнинг “Миллий мулоқот фронти” вакили Муҳаммад Авад, яна бири Таҳа ал-Лиҳийбий экани аниқланди. Бир неча депутат тан жароҳати олгани ҳам маълум бўлди. Хабарларга кўра, парламент биноси жойлашган “яшил зона”да хавфсизлик чоралари кучайтирилган ва парламент биноси ўраб олинган. АҚШ президенти Жорж Буш ва давлат котиби Кондолиза Райс Ироқ парламентида амалга оширилган қўпорувчиликни кескин қоралади.
XS
SM
MD
LG