Линклар

Беларус президенти Аляксандр Лукашенка Европа мамлакатлари билан алоқаларни "чуқурлаштириш"га тайёр эканлигини билдириб, бунинг учун улар – Европа мамлакатлари - икки хил стандартлардан воз кечиши ва Беларуснинг ички ишларига аралашишларини тўхтатишлари лозим, деди.


“Агар, икки хил стандартлардан воз кечсангиз, марҳамат, биз ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Йўқ, агар бизни мушукнинг боласидай, гежгамиздан ушлаб бирон ишга мажбурламоқчи бўлсангиз, маъзур тутасиз, бу ерда биз анчадан бери яшаймиз, шунинг учун нима қилишни ўзимиз биламиз, ҳалақит берманг”.
Минскда ўтказилган матбуот анжуманида Лукашенка, шунингдек, АҚШнинг Польша ва Чехияда ракета ҳужумидан мудофаа тизими қурилмаларини ўрнатиш тўғрисидаги режаларига ҳам тўхталди ва бу режа амалга оширилгудай бўлса, унга қарши чоралар кўрилажагини ҳам таъкидлаб ўтди.
XS
SM
MD
LG