Линклар

Украина президенти Виктор Юшченко мамлакат парламенти – Верховний Радага муддатидан аввал ўтказиладиган сайловларни молиялаштиришни тақиқлаш тўғрисидаги ҳукумат қарори ижросини тўхтатиб қўйди.


Ҳукумат қарори чоршанба куни қабул қилинган эди. Унинг ижросини тўхтатиш тўғрисидаги фармонни президент пайшанба куни имзолади. Парламентдаги етакчи коалицияга кирган партиялар, агар ўтказилиши конституциявий деб топилса, муддатидан аввал ўтказиладиган парламент сайловларида иштирок этажаклари тўғрисида пайшанба куни баёнот берди. Шу куни Киевда ўтказилган матбуот анжуманида президент Юшченко Верховний Радани тарқатиб юбориш тўғрисидаги ўз фармонини бекор қилмаслигини яна бир бор таъкидлади ва айни пайтда 27 майга белгиланган сайловларни кечроқ муддатга кўчириш эҳтимолини соқит қилмаслигини билдирди. Пайшанба куни Киевда президент Юшченко тарафдорларининг ҳам, бош вазир Янукович тарафдорларининг ҳам митинглари давом этди.
XS
SM
MD
LG