Линклар

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод яқин вақт ичида Афғонистонга сафар қилади.


Афғонистон ташқи ишлар вазирлиги вакили Султон Аҳмад Ваҳин бундай деди:
”Аҳмадийнажоднинг Афғонистонга сафари давомида икки томонлама муносабатлар, баъзи минтақавий ва халқаро муаммолар ҳамда Эроннинг Афғонистонга кўрсатажак ёрдами масалалари муҳокама қилинади”.
Ташриф амалга ошириладиган аниқ сана ошкор қилинмади. Эрон билан Афғонистон орасидаги дипломатик муносабатлар 2001 йили, Толибон режими қулагандан сўнг қайта тикланган.
XS
SM
MD
LG