Линклар

АҚШ президенти Жорж Буш кеча Ироқ парламенти биносида амалга оширилган портлашни кескин қоралаб, жумладан бундай деди.


“Ироқ ҳукуматига, сизни ва сизнинг сиёсий ярашув ва террорчиларга қарши тура оладиган хавфсизлик кучларини яратиш йўлидаги ҳаракатларингизни қўллаб-қувватлашимизни, билдирмоқчиман”.
Парламент биносида рўй берган портлаш оқибатида камида саккиз киши, жумладан, икки депутат нобуд бўлди. АҚШнинг Ироқдаги қуролли кучлари қўмондонлиги маълумотларига қараганда, парламент биносидаги қаҳвахонада юз берган портлашни худкуш террорчи амалга оширган. Ироқ парламенти хавфсизлик чоралари кучайтирилган "яшил зона"да жойлашган. Бу мавзеда Ироқ ҳукуматининг қатор идоралари, чет давлатларнинг элчихоналари ҳам жойлашган. Ироқ парламентида амалга оширилган террористик ҳуружни АҚШ билан бир қаторда БМТ, Буюк Британия ҳамда Араб давлатлари лигаси кескин қоралади.
XS
SM
MD
LG