Линклар

АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ўринбосари Эван Фейгенбаум Тожикистон ҳукуматини мустақил матбуот учун шароит яратиш ва мамлакатдаги коррупцияга қарши курашни кучайтиришга чақирди.


Унинг Душанбеда ҳукуматнинг бир неча аъзолари билан учрашуви кутилмоқда. Бу учрашувлардан аввал Е.Фейгенбаум АҚШ ҳукумати Тожикистонга 50 миллион доллар миқдорида инсонпарварлик ёрдами кўрсатишини маълум қилди. Унинг айтишича, бу ёрдам Тожикистоннинг қўшни Афғонистонда АҚШ бошчилигидаги коалиция кучларига кўмак кўрсатаётганига ҳурмат тариқасида амалга оширилмоқда.
XS
SM
MD
LG