Линклар

Россиялик қувғиндаги миллиардер Борис Березовский президент Владимир Путинни ҳокимиятдан куч билан ағдариб ташлашни режалаштираётганини маълум қилди.


Буюк Британиянинг “The Guardian” нашрига интервью берган Б.Березовский Россиядаги режимни куч ва босимсиз ўзгартиришнинг иложи йўқлигига ишора қилди. Шунингдек, у британиялик журналистларга Россияда давлат тўнтаришини уюштиришга ҳаракат қилаëтгани ва бу борада Россиянинг сиёсий элитаси аъзолари билан яқиндан алоқада эканини айтди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Буюк Британия ҳукуматини Б.Березовскийнинг сиёсий қочқин мақомини бекор қилишга чақирди. Россия прокуратураси Б.Березовскийга нисбатан яна қўшимча жиноят иши қўзғатганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG