Линклар

Россия ички ишлар ходимлари мухолифатнинг рухсат берилмаган норозилик намойишини ўтказишга бўлган барча уринишларини куч билан бартараф этишини маълум қилди.


14 апрелда Москвада “Норозилар марши” бўлиб ўтиши режалаштирилган. Айни пайтда пойтахтнинг марказий майдони темир панжара билан ўралгани ва минтақалардан милициянинг қўшимча махсус бўлинмалари сафарбар этилгани айтилмоқда.
“Милиция махсус бўлинмаларининг катта қисми мамлакатнинг турли бурчакларидан Москвага келтирилган. Муаммо шундаки¸ минтақадаги бу кучлар шаҳарда ўзини қандай тутишни билмайди. Шунинг учун четдан келган милиция махсус бўлинмалари хатти-ҳаракати маҳаллийларникидан кескин бўлиши мумкин”, - деди “Норозилар марши” ташкилотчиларидан бири Юлия Малишева.
Шу пайтгача Россиянинг Москва, Санкт-Петербург ва Нижний Новгород шаҳарларида намойиш ўтказишга қаратилган учта уриниш ички ишлар ходимлари томонидан бартараф қилинган эди.
XS
SM
MD
LG