Линклар

Россия Давлат Думаси АҚШ Давлат департаментининг Россиядаги инсон ҳуқуқларига оид ўтган ой эълон қилган ҳисоботини қоралади.


Дума қабул қилган резолюцияда бу ҳисобот Оқ уйнинг Россия ички ишларига аралашишга бўлаётган уриниши, дея баҳоланди. Думанинг жамоат ва диний ташкилотлар қўмитаси раиси Сергей Попов бу ҳисоботни 2007 йил ноябрдаги парламент ва 2008 йилги президент сайловидан олдин АҚШ томонидан қилинаётган босим, деб ҳисоблашини маълум қилди.
“Фикримизча, АҚШнинг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар ва демократия тамойилларини тарғиб қилиш ниқоби остидаги бундай позицияси аслида сайловлар олдидан Россияга босим қилиш уринишидир”, - деди Сергей Попов.
XS
SM
MD
LG