Линклар

Франция президенти Жак Широк Афғонистон президенти Ҳомид Карзай билан телефон орқали мулоқот ўтказди.


Айтилишича, мулоқот чоғида Франция раҳбари Ҳ.Карзайдан 10 кун аввал толиблар жангарилари ўғирлаб кетган франциялик икки тиббиёт ходимини озод этишда кўмак беришни сўраган. Афғонистон президенти маъмуриятининг билдиришича, ҳукумат расмийлари хорижлик фуқароларнинг озод этилиши учун барча имкониятларни ишга солмоқда. Яқинда Ҳомид Карзай ва Италия ҳукуматининг италиялик журналистни тутқунликдан қутқариш учун беш жангарини озод этиш борасидаги келишуви халқаро майдонда кескин танқидга учраганди.
XS
SM
MD
LG