Линклар

Қирғизистон пойтахти Бишкекда мухолифатнинг муддатсиз норозилик митинги давом этди.


Хабарларга кўра, пойтахт марказидаги Олатов майдонига ўн мингга яқин намойишчи тўпланган. Улар президент Қурманбек Бақиев истеъфоси ва конституцияни ислоҳ этишни талаб қилмоқда. Шунингдек, мингга яқин намойишчининг Олатов майдонига яқин жойда ички ишлар ходимлари ўтказган парадга норозилик билдириб, Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги олдига тўплангани айтилмоқда. “Қирғизистоннинг муносиб келажаги учун” бирлашган фронти ва “Ислоҳотлар учун” ҳаракати вакиллари иш ҳафтаси якунланишига яқин намойишчилар сони ортиб боришига умид қилмоқда. Қирғизистон президенти маъмурияти раҳбари Миқтибек Абдуллаев истеъфога чиқарилди. Бу хабарни президент матбуот котиби Нурлан Шакиев “Озодлик” радиосига расман тасдиқлади. Айни пайтда Миқтибек Абдуллаевнинг истеъфога чиқарилиши сабаблари ошкор қилинмади.
XS
SM
MD
LG