Линклар

Ўзбекистонда сиёсий партиялар ролини ошириш ва давлат бошқарувини замонавийлаштириш тўғрисидаги қонун матни мамлакат матбуотида эълон қилинди ва кучга кирди.


Янги қонунга кўра, вилоят ва шаҳар ҳокимлари номзодини кўрсатишда мамлакатдаги сиёсий партияларнинг роли ошади. Шунингдек, ўзбек матбуотининг ёзишича, бу қонун мамлакат президенти Ислом Каримовнинг “кучли ҳокимиятдан кучли жамият сари” ғояси билан чамбарчас боғлиқ. Айни пайтда Ўзбекистонда рўйхатга олинган бешта партия мавжуд ва уларнинг барчаси президент тарафдоридир. Ўзбекистон матбуотида мамлакатдаги мухолиф партия ва ҳаракатларни янги қонунга биноан рўйхатга олиш имкони бўладими-йўқми, бу ҳақда ҳеч нарса айтилмади.
XS
SM
MD
LG