Линклар

logo-print

Ироқнинг Карбало шаҳрида автомобилга ўрнатилган бомба портлагани оқибатида 40дан ортиқ одам нобуд бўлди, 50дан ортиқ фуқаро яраланди.


Портлаш шиаларнинг муқаддас Имом Ҳусайн зиёратгоҳи яқинида содир этилди. Бағдодда эса худкуш Дажла дарёси кўпригидаги текширув пунктида ўзи бошқараётган машинани портлатди. Ҳужум оқибатида камида 10 киши ўлди, 15дан ортиқ киши яраланди. Бу жорий ҳафтада пойтахтдаги кўприк устида содир этилган иккинчи портлаш бўлди. 12 апрель куни Бағдод шимолидаги кўприк устида содир этилган портлаш натижасида етти киши ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG