Линклар

logo-print

Москва милицияси матбуот котиби Виктор Бирюков Пушкин майдонида Россия ҳукуматига қарши рухсат этилмаган намойиш иштирокчиларидан салкам 170 нафари ҳибсга олинганини билдирди.


Улар орасида шахмат бўйича собиқ жаҳон чемпиони, мухолифатдаги “Бошқа Россия” сиёсий блоки раҳбари Гарри Каспаров ҳам бор. Кейинроқ Г.Каспаров Москва судига олиб борилган. Хабарларга кўра, милиция ходимлари намойиш иштирокчиларини резина таёқлар билан урган.
“Озодлик” радиоси мухбирлари Москванинг бошқа туманида ҳам мингга яқин фуқаро намойиш ўтказганини хабар қилди. Митингда Россия собиқ бош вазири Михаил Касьянов ҳам қатнашган. Йиғилганлар олдида чиқиш қилган ёзувчи ва сиёсий сатирик Виктор Шендерович ҳукумат эркин ва адолатли сайлов ўтказишдан қўрқишини айтди.
“Улар қўрқади. Улар рақобатлаша олмайди. Буни улар билади. Улар эркин ва алодатли сайловлар ўтказилса, мағлубиятга учрашини яхши билади”, - деди ёзувчи.
XS
SM
MD
LG