Линклар

Қирғизистон пойтахти Бишкекда мухолифат аъзолари ва тарафдорлари президент Қурманбек Бақиев истеъфоси ва конституциявий ислоҳотларни талаб қилиб ўтказаётган норозилик митинги тўртинчи кун ҳам давом этди.


Шанба кунги намойиш Қирғизистон миллий телерадио корпорацияси биноси олдида ўтказилди. Йиғилганлар намойишлар ҳақида телевидение орқали бир ёқлама ахборотлар берилмаслигини талаб қилди. Намойишнинг 4 мингга яқин қатнашчиси Бишкекдаги Олатов майдонига кетаётганида провокаторлар ва намойиш иштирокчилари ўртасида муштлашиш содир бўлди. Бу воқеадан сўнг ички ишлар вазири Бўлатбек Ноғойбоев намойишчиларга провокация уюштириш учун масъул бўлганлар жазоланишини айтди. Қирғизистон парламенти конституцияга тузатишлар киритиш масаласини келаси ҳафтада муҳокама қилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG