Линклар

logo-print

АҚШ президенти Жорж Буш демократ мухолифларининг Ироқдан Америка ҳарбийларини олиб чиқишнинг аниқ муҳлатини белгилаш режасини яна бир бор танқид қилди.


Бушга кўра¸ бундай режа Вашингтон душманларига улар кўпдан кутаëтган ғалабани тақдим этади. Демократлар назоратида бўлган Намояндалар палатаси ва Сенат 2008 йили Ироқдаги қўшинларни олиб чиқишни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини тасдиқлади. Аммо америкаликларга қилган радиомурожаатида Буш¸ Конгрес қўшинларни олиб чиқишнинг аниқ муҳлати кўрсатилмаган лойиҳани қабул қилиши лозимлигини такрорлади.
“Республикачи ва демократлар ўртасида Ироқда қандай сиëсат тутиш борасида тавофут борлигини тан оламан. Биз бу тафовутни қизғин муҳокама қилишимиз керак. Аммо қўшинларимиз бу мубоҳаса қопқонига тушиб қолиши керак эмас”¸ - деди жумладан Вашингтон раҳбари.
Буш Конгрес ва Сенат тасдиғидан ўтган мазкур қонунга вето қўйишини айтиб келмоқда. Мазкур масалада Бушнинг чоршанба куни демократлар раҳбари билан учрашиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG