Линклар

logo-print

Бугун Бағдодда учта машинага ўрнатилган бомба мувофиқлашган ҳолда портлатилди ва кейинги хабарларга қараганда¸ камида 35 одам нобуд бўлди.


Бағдод жанубидаги гавжум бозорда икки машина портлатилгани оқибатида 18 одам нобуд бўлди. Машиналардан бири ресторан олдида¸ иккинчиси эса бозор ичида портлатилди. Бу портлашлардан икки соатча ўтиб¸ худкуш кимса ўзини миниавтобус ичида портлатиб юборди. Оқибатда олти одам ўлди¸ 10 таси жароҳатланди. Айни пайтда¸ Британия мудофаа вазирлиги Бағдод шимолида икки вертолëт ҳалокатга учрагани оқибатида икки ҳарбийси нобуд бўлганини эълон қилди. Шанба куни Карбалода уюштирилган бомба ҳужуми қурбонлари сонининг эса¸ 42 тага етгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG