Линклар

logo-print

Россия сиëсий мухолифатининг 1000 га яқин тарафдори Санкт-Петербургда ўтказган бугунги норозилик намойиши давомида омончилар ва намойишчилар ўртасида тўқнашув юзага чиқди.


Ҳозирча зўравонликка айнан нима сабаб бўлгани ҳақидаги тафсилотлар йўқ. Мухолифат тарафдорларидан бир нечтасининг ҳибсга олингани айтилмоқда. Кеча Москвада норозилик тадбири ўтказмоқчи бўлган 150 ка яқин мухолифатчи қўлга олинди. Мухолифат етакчилари иккала тадбир ҳам Путин ҳукуматининг демократик эркинликларни топтаëтганига қарши тинч норозиликни ифодалаш ниятида уюштирилганини таъкидлашмоқда.
XS
SM
MD
LG