Линклар

logo-print

Қирғизистон пойтахтида мухолифат тарафдорларининг муддатсиз норозилик намойишлари бугун ҳам давом этди.


Беш кундан бери намойишчилар мамлакатда муддатидан аввал президент сайловлари ва конституциявий ислоҳотлар ўтказилишини талаб қилмоқдалар. Айни пайтда¸ Қирғизистон муносиб келажаги учун бирлашган мухолифат фронти раҳбари¸ собиқ бош вазир Феликс Қулов¸ кеча намойишчиларга уюштирилган ҳужумда ҳукумат қўли борлигини билдирди. Бугун ўтказилган матбуот анжуманида Қулов¸ мухолифат эндиликда президентнинг зудлик билан истеъфога чиқишини талаб қилаëтганини айтди.
“Кеча мамлакат минтақавий зиддият ва фуқаролик уруши ëқасига келиб қолди. Шу муносабат билан бирлашган фронт ўз талабини ўзгартириб¸ Бақиевнинг дарҳол истеъфога чиқишини талаб этишга қарор қилди. Биз шунингдек парламент билан биргаликда мамлакатда миллий муроса ҳукумати тузишга чақирамиз. Янги ҳукумат конституциявий ислоҳотлар ҳамда ҳалол ва очиқ президентлик сайловлари ўтказилишини таъминлаши лозим”¸ - деди бугунги мухолифат раҳбарларидан бири Қулов.
Президент идораси кеча 200 тача намойишчиларга қилинган ҳужумда ҳукумат қўли борлигини рад этди.
XS
SM
MD
LG